Хитойда сув тошқини 16 кишининг ҳаётига зомин бўлди

None
None
PEKIN. Kazinform - Хитойнинг Цинхай провинциясида сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар сони 16 кишига етди, яна 36 киши бедарак йўқолган, дея хабар бермоқда Kazinform Хитой марказий телевидениесига таяниб.

Охирги маълумотларга кўра, 18 август куни маҳаллий вақт билан соат 12:00 да қидирув-қутқарув операцияси натижасида сув тошқини оқибатида 16 киши ҳалок бўлгани, 36 кишидан алоқа узилгани аниқланган.

6000 дан ортиқ маҳаллий аҳоли ҳалокат зонасида қолиб кетган.

Хитой оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, 17 август куни кечқурун Синин шаҳрининг Датун округида (Цинхай провинцияси, Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида) кучли ёмғир ёғиб, сув тошқинлари ва кўчкиларга сабаб бўлган ва дарё ўзанлари ўзгаришига олиб келган.

Қутқарув ишларига 1600 дан ортиқ одам ва 160 техника жалб қилинган.

Сўнгги хабарлар