Хитойда ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

None
None
BEIJING. Kazinform - Хитойда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар ўртасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ШҲТ маконида қишлоқ хўжалигида булутли технологияларни жорий этиш бўйича онлайн конференция доирасида тадбир иштирокчилари смарт қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, агросаноат мажмуасида инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва қўллаш бўйича фикр алмашдилар.

Яньлин юқори технологияли қишлоқ хўжалиги кўргазмали саноат зонаси (Шэньси провинцияси, Хитой шимоли-ғарбий қисми) вакили Хэ Лин ўз нутқида сўнгги йилларда халқаро алмашинув платформалари мустаҳкамлангани, агросаноатни инновацион ривожлантириш соҳасида онлайн вебинарлар ва тренинглар ўтказилаётганини таъкидлади. ШҲТ маконида саноат мажмуаси ташкил этилган.

ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг доимий эътиборида.

ШҲТга аъзо давлатлар қишлоқ хўжалиги вазирларининг ўтган йилги онлайн форматдаги 6-йиғилишида делегациялар раҳбарлари ШҲТнинг қишлоқ хўжалиги технологиялари алмашинуви ва ўқитиш учун кўргазмали базасини яратиш концепциясини маъқуллаган эди.

Муаллиф: Руслан Сулейменов


Сўнгги хабарлар