Хитойда саноат объектида юз берган ёнғинда 10 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

None
PEKIN. Kazinform – Хитой шарқидаги Чжэцзян провинциясида маҳаллий саноат объектларидан бирида юз берган ёнғин оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Kazinform ТАSS агентлигига таяниб.

Хитой марказий телевидениеси маълумотларига кўра, ёнғин душанба куни Пекин вақти билан тахминан 14:00 да Цзиньхуа шаҳрига қарашли Уи округида содир бўлган.

Воқеа жойига тезда ўт ўчирувчилар, тез тиббий ёрдам ва полиция етиб келган. Расмийлар қутқарув ишларини ташкил қилишган. Ҳодиса сабаблари ўрганилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: pbs.twimg.com

Сўнгги хабарлар