Валюталар курси:
    usd/kzt 422.01 eur/kzt 452.06

    rub/kzt 6.75 cny/kzt 62.72
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Хитойда Нурсултон Назарбоев илмий-инновацион лабораторияси очилди

8 Июнь 11:44

NANKIN. Kazinform – Хитойда Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев номидаги илмий-инновацион лабораториясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Лаборатория муассислари - «G-Global» халқаро котибияти ва унинг Хитой Халқ Республикасидаги стратегик ҳамкори «China Silk Road Group» компаниясидир.

Тадбирда Нанкин шаҳри «Цзянбэй» янги тумани маъмурияти ва Пекиндаги «Чжунгуанцунь» илмий-технологик парки вакиллари, Қозоғистоннинг Хитойдаги элчихонаси дипломатлари, шунингдек, Хитой оммавий ахборот воситалари мухбирлари иштирок этишди.

«Лабораториянинг асосий вазифаси – кенг кўламли тадқиқотларни амалга ошириш, шу жумладан замонавий «блокчейн» технологияларидан фойдаланиш орқали Хитойнинг «Бир камар, битта йўл» ташаббуси ва Қозоғистоннинг «Нұрлы жол» дастури бўйича лойиҳаларни илгари суриш, шунингдек, илмий қўллаб-қувватлаш учун амалий ёрдам ҳисобланади. Ушбу ишда икки мамлакатнинг етакчи олимлари ва амалиётчилари фаол равишда жалб этиладилар», - дейилади ТИВ хабарида.

«G-Global» халқаро котибияти 2019 йилдан бошлаб «Бир камар, бир йўл» ташабусининг шеригидир. Унинг «Ипак йўли» халқаро мукофоти ва «Халқаро Ипак йўли – шаҳар ҳокимлари форуми» каби лойиҳалари «Бир камар, битта йўл» 2-форуми ташаббуси иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланди ва якуний ҳужжат матнига киритилди.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар