Хитойда коронавирус юқтирганлар 40 мингдан ошди

None
None
BEIJİŃ. Kazinform – Хитойнинг Хубэй провинциясидан бошқа ҳудудларда янги турдаги коронавирус юқтирганлар қайд этилиш суръати олти кундан бери пасаймоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Расмий статистикага кўра, ўтган суткада (9 февраль – Ред.) континентал Хитойнинг Хубэй провинциясидан бошқа ҳудудларда янги турдаги коронавирус (NCP, Novel Coronavirus Pheunomia) юқтирганлар сони 444 нафарни ташкил қилган.

Якшанба куни мамлакат Соғлиқни сақлаш ишлари бўйича Давлат қўмитасининг матбуот котиби Ми Фэн Хубэй провинциясидан ташқарида касаллар қайд этилиш кўрсатгичи 3 февралдаги 890дан 8 февралда 509 ҳолатгача камайганини маълум қилди. Пасайиш кўрсатгичи 42,8%ни ташкил қилди.

«Бу профилактика ва назорат механизми, шунингдек ХХР маъмурий ҳудудларида кўрилган қатъий тартиб чоралари натижа берганлигини кўрсатади», - деди Ми Фэн.

Ўтган суткада континентал Хитойда 3062 одам вирус юқтирганлиги қайд этилди (Хубэй провинциясида – 2618), ўлим ҳолати - 97 (Хубэйда – 91). Соғайиб чиққанлар ва касалхонадан чиқарилганлар сони – 632 (Хубэйда – 356).

Сўнгги маълумотларга кўра, ХХРда янги вирус юқтирганлар сони жами 40 171 нафарни ташкил қилди. 908 одам ҳалок бўлган, 3281 одам соғайиб чиққан.

Ушбу вирус туфайли Хитойда қайд этилган ўлим ҳолатларининг 97 фоизи Хубэй провинциясига тўғри келади.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар