Хитойда коронавирус қурбонлари сони 1770 нафарга етди

None
None
BEIJİŃ. Kazinform - Хитойда коронавирус қурбонлари сони 1770 нафарга етди, деб хабар беради Kazinform мухбири ХХР Гигиена ва соғлиқни сақлаш масалалари давлат қўмитасига ҳавола қилиб.

Ўтган суткада (16 февраль 24:00 ҳолатига кўра) континентал Хитойда 2048 та янги турдаги коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилиб, 105 одам ҳалок бўлган.

Сўнгги маълумотларга кўра, ХХРда касаллар сони 70 мингдан ошиб кетди, ҳалок бўлганлар эса 1770га етган. 10 мингдан зиёд одам касалхонадан чиқарилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, ХХРда касаллар сони 70 мингдан ошиб кетди, ҳалок бўлганлар эса 1770га етган. 10 мингдан зиёд одам касалхонадан чиқарилган.

Расмий маълумотларга кўра, континентал Хитойда коронавирус юқтириш ҳолатларининг қайд этилиш суръатлари Хубэй провинциясидан ташқари барча ҳудудларда ўн кундан бери пасаймоқда.

Гонконгда коронавирус 57 та, Макаода (Аомин) – 10, Тайванда – 20 та ҳолат қайд этилган.

ХХРнинг Қозоғистон билан чегарадош Синьцзян-Уйғур автоном туманида 75 та ҳолат аниқланган, бир одам ҳалок бўлиб, 12 нафари даволаниб чиққан.

Синьцзянда жами беш мингдан зиёд одам тиббий назорат остида.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар