Хитойда коронавирус эпидемиясининг қачон тўхташи маълум қилинди

None
None
BEIJİŃ. Kazinform – Хитойда коронавирус эпидемияси билан боғлиқ вазият шу йилнинг апрел ойи охирига қадар назоратга олинади. ХХР Соғлиқни сақлаш ишлари бўйича давлат қўмитасининг экспертлар гуруҳи раҳбари Чжун Наньшань пайшанба куни шундай баёнот берди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз илгари эпидемия феврал ойи ўрталарида ёки охирида энг авжига чиқишини тахмин қилган эдик. 15 февралдан кейин аниқланган коронавируснинг янги ҳолатлари сони камайишни бошлади. Биз апрел ойи охирига қадар эпидемия назоратга олинишига аминмиз», - дея таъкидлади Чжун Наньшань.

У «биз эпидемия ҳақидаги прогнозларда, бошқа давлатларни эмас, айнан Хитойни назарда тутамиз» дея таъкидлади.

«Ҳозирда хорижий мамлакатларда ҳам касалланиш ҳолатлари кузатилмоқда. Эпидемия биринчи марта Хитойда тарқалди, аммо бу вируснинг айнан Хитойда пайдо бўлганини билдирмайди», - деди хитойлик академик.

Чжун Наньшань, шунингдек, «коронавируснинг манбаси ҳали ҳам аниқ эмаслигини» таъкидлади.

Ўтган сутка давомида (26 феврал, соат 24:00 ҳолатига кўра), Хитойнинг материк қисмида 433 янги коронавирус юқтириш ҳолатлари аниқланди, 29 одам ҳалок бўлган, 2750 киши даволаниб чиқди.

Энг сўнгги маълумотларга кўра, ХХРда коронавируснинг тасдиқланган ҳолатларининг умумий сони 78,497 ни ташкил этади, 2744 киши вафот этган, 32 495 киши даволанган ва касалхонадан чиқарилган. Ҳозирги вақтда беморлар билан яқин алоқада бўлган 70 мингдан ортиқ киши тиббий назорат остида.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар