Хитойда коронавирус билан касалланганлар сони кундан-кунга ўсиб бормоқда

None
None
PEKIN. Kazinform – Хитойда коронавируснинг янги тасдиқланган ҳолатлар сони икки кундан бери 100 тадан ошиб кетяпти, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Хитой Давлат соғлиқни сақлаш қўмитасининг маълумотларига кўра, охирги кун давомида (29 июльда) мамлакатда 102 та тасдиқланган коронавирус юқтириш ҳолати аниқланди, жумладан 96 таси Шинжон-Уйғур автоном ҳудудида, бештаси Ляонинг провинциясида ва биттаси Пекин шаҳрида қайд этилган.

«Шинжонда 414 та COVID-19 юқтириш ҳолати тасдиқланган, шу жумладан Урумчида 412 та, симптомсиз 143 киши (Урумчида 140 киши) қайд этилган. 12 мингдан ортиқ одам тиббий назорат остида», - дейилади Хитой соғлиқни сақлаш давлат қўмитасининг ахборот бюллетенида.

Хитойда жами коронавирус инфекциясининг 84 165 тасдиқланган ҳолати мавжуд. 78 957 киши даволаниб чиқди. Вирус 4634 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Ҳозирги кунда 547 бемор стационарда даволанмоқда (33 нафари оғир аҳволда).

Эслатиб ўтамиз, кеча Шинжонда рекорд миқдордаги коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилганди.


Руслан Сулейменов


Сўнгги хабарлар