Хитойда коронавирус авжига чиқди: касаллар сони бир кунда кўп марта ортди

None
None
BEIJİŃ. Kazinform – Касаллик ўчоғи ҳисобланмиш Хубэй провинциясида (Марказий Хитой) ўтган сутканинг ўзида 14 840 одам коронавирус юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Хубэй гигиена ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг хабар қилишича, 12 февраль 24:00 ҳолатига кўра, Хубэй провинциясида коронавирус юқтирган 14 840 одам қайд этилди, 242 одам ҳалок бўлган. Касалхонада 33 693 одам ётибди, шундан 5 647 нафари оғир аҳволда.

Хубэй провинцияси раҳбарияти янги коронавирус юқтирганлар сони бирданига ортиб кетишини улар қаторига янги метод билан диагностика қилинган беморлар қўшилиши билан изоҳлади.

Ушбу чора-тадбирлар коронавирус юқтирганларни эртароқ аниқлаб, уларни тезроқ даволашга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, 11 февраль куни 2015 нафар одам вирус юқтирганлиги қайд этилганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хубэй провинциясида янги коронавирус юқтирганлар сони 48 минг одамни ташкил қилади, шундан 1 310 одам ҳалок бўлиб, 3441 нафари даволаниб чиққан.

Муаллиф: Руслан Сулейменов


Сўнгги хабарлар