Хитойда кўмир шахтаси қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони олти кишига етди

None
BEIJING. Кazinform - Чоршанба куни Хитой шимолидаги кўмир шахтаси қулаши оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди, 47 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда Kazinform мухбири хабар беради.

Sinhua ахборот агентлигининг хабар беришича, ХХР Ички Мўғулистон автоном туманининг Алашань вилоятидаги кўмир шахтаси қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони олтитага етди, яна 47 киши бедарак йўқолган деб топилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, вайроналар остидан олти киши қутқариб олинган, уларга ҳозирда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Уларнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.

Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда, воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар