Хитойда кўмир конини сув босиб, кончилар ер остида қолиб кетди

None
None
PEKIN. Kazinform – Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилоятидаги кўмир конини сув босиб, 21 киши ер остида қолиб кетди, деб хабар беради Kazinform Синьхуа агентлигига асосланиб.

Ҳодиса шанба куни Пекин вақти билан соат 18:10да, Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилояти, Чанцзи-Хуэй тумани Хитуби округида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, таъмирлаш ишлари пайтида конни сув босган, натижада электр энергияси узилиб қолган. Кончилар билан алоқа ҳам узилиб қолган. Фавқулодда вазият пайтида конда 29 нафар кончи бўлган, саккиз нафари қутқарилган. Айни пайтда 21 киши сув босган конда қолиб кетган. Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишлашда давом этмоқда.


Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар