Хитойда ишлаб чиқарилган коронавирус вакцинаси ҳарбий препарат дея тан олинди

Фото: None
PEKIN. Kazinform – Марказий ҳарбий кенгаш Хитойнинг хусусий ва ҳарбий тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган Ad5-nCoV коронавирус вакцинасини тасдиқлади. У Хитой армиясида «махсус ҳарбий дори» сифатида ишлатилади, деб хабар беради Kazinform мухбири маҳаллий Global Times агентлигига таяниб.

Хитой Халқ Республикаси Марказий ҳарбий кенгашининг қўшма логистика кучларининг гигиена ва соғлиқни сақлаш бошқармаси бир йил давомида рекомбинант вакциналарни қўллашини тасдиқлади.

«Ушбу вакцина фақат ҳарбий соҳада қўлланилади ва жамоат фойдаланиши учун Хитой Марказий ҳарбий комиссиясининг тегишли бўлимидан рухсат олиш керак бўлади», - деб ёзади Global Times.

ОАВ маълумотларига кўра, умумий клиник натижалар Ad5-nCoV вакцинаси SARS-CoV-2 вируси келтириб чиқарадиган касалликларнинг олдини олишга қодирлигини кўрсатмоқда.

Ad5-nCoV вакцинасини клиник синовларининг биринчи ва иккинчи босқичлари Хитойда бўлиб ўтди. Синов натижалари яхши хавфсизлик даражасини ва юқори даражадаги гуморал ва ҳужайрали иммунитет реакциясини кўрсатди.

Таъкидлаб ўтамиз, коронавирусга қарши Ad5-nCoV вакцинаси Хитойнинг CanSino Biologics компанияси ва Хитой халқ озодлик армияси ҳарбий тиббиёт фанлар академияси биргаликда ишлаб чиқарган.


Муаллиф: Руслан Сулейменов


Сўнгги хабарлар