+7 (701) 759 90 19
USD 424.99 EUR 504.21
RUB 5.81 CNY 65.66
Янгиликлар

Хитойда ишлаб чиқарилган коронавирус вакцинаси ҳарбий препарат дея тан олинди

30 Июнь 15:22
Баҳам кўринг:
Хитойда ишлаб чиқарилган коронавирус вакцинаси ҳарбий препарат дея тан олинди

PEKIN. Kazinform – Марказий ҳарбий кенгаш Хитойнинг хусусий ва ҳарбий тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган Ad5-nCoV коронавирус вакцинасини тасдиқлади. У Хитой армиясида «махсус ҳарбий дори» сифатида ишлатилади, деб хабар беради Kazinform мухбири маҳаллий Global Times агентлигига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда бир кунда 3,5 минг киши коронавирусдан соғайди Қозоғистонда коронавирусни юқтирганлар жами сони 600 мингдан ошди 5 млн 480 минг қозоғистонлик коронавирусга қарши эмланди

Хитой Халқ Республикаси Марказий ҳарбий кенгашининг қўшма логистика кучларининг гигиена ва соғлиқни сақлаш бошқармаси бир йил давомида рекомбинант вакциналарни қўллашини тасдиқлади.

«Ушбу вакцина фақат ҳарбий соҳада қўлланилади ва жамоат фойдаланиши учун Хитой Марказий ҳарбий комиссиясининг тегишли бўлимидан рухсат олиш керак бўлади», - деб ёзади Global Times.

ОАВ маълумотларига кўра, умумий клиник натижалар Ad5-nCoV вакцинаси SARS-CoV-2 вируси келтириб чиқарадиган касалликларнинг олдини олишга қодирлигини кўрсатмоқда.

Ad5-nCoV вакцинасини клиник синовларининг биринчи ва иккинчи босқичлари Хитойда бўлиб ўтди. Синов натижалари яхши хавфсизлик даражасини ва юқори даражадаги гуморал ва ҳужайрали иммунитет реакциясини кўрсатди.

Таъкидлаб ўтамиз, коронавирусга қарши Ad5-nCoV вакцинаси Хитойнинг CanSino Biologics компанияси ва Хитой халқ озодлик армияси ҳарбий тиббиёт фанлар академияси биргаликда ишлаб чиқарган.


Муаллиф: Руслан Сулейменов



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив