Хитойда инфляция икки йил ичида энг юқори ўсишни кўрсатди

None
None
PEKIN. Kazinform – 2022 йил июл ойида Хитойда истеъмол нархлари индекси тезлашди ва сўнгги икки йил ичида кескин ўсишни кўрсатди, дея хабар беради Kazinform мухбири Хитой Халқ Республикаси Давлат статистика бошқармасининг эълон қилинган маълумотларига таяниб.

Бошқарма баёнотига кўра, инфляциянинг тезлашиши чўчқа гўшти ва сабзавот каби озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошиши ҳамда мавсумий омилларнинг таъсири билан боғлиқ.

Хитойнинг истеъмол нархлари индекси 2022 йил июл ойида ўтган йилга нисбатан 2,7 фоизга ошди. Июл ойида чўчқа гўшти нархи 20,2 фоизга ошди, мева (+16,9 фоиз), сабзавотлар (+12,9 фоиз) нархи ҳам ошди, парранда гўшти, тухум ва ўсимлик ёғи нархи 3,4 фоиздан 7,4 фоизгача ошди.

Ноозиқ-овқат товарлари нархлари июл ойида 1,9 фоизга ўсди. Бензин, дизел ёқилғиси ва суюлтирилган газ нархи мос равишда 24,6, 26,7 ва 22,4 фоизга қимматлашди.



Муаллиф: Руслан Сулейменов


Фото: operationsinc.com

Сўнгги хабарлар