Валюталар курси:
    usd/kzt 425.48 eur/kzt 494.2

    rub/kzt 6.14 cny/kzt 66.67
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -7 °С
Алматы: 9 °С

Хитойда иккита кема тўқнашди

23 Сентябрь 12:50

SHANGHAI. Kazinform - Хитой шарқидаги Чжэцзян провинцияси сувларида иккита кема тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна икки киши бедарак йўқолди, дея хабар беради Kazinform Zhongguo xinwenwangга таяниб.

Ҳодиса чоршанба куни кечқурун Чжоушань оролларининг шарқий қисмида содир бўлган. Йўл -транспорт ҳодисаси Панамада рўйхатдан ўтган юк кемаси ва Хитой балиқ овлаш кемаси тўқнашувидан сўнг қайд этилган. Қутқарувчилар сувдан тўрт кишини топдилар, бир киши ҳалок бўлди, иккитаси ҳануз йўқолганлар рўйхатида.

Яқин атрофдаги қирғоқ қўриқлаш кемалари, балиқчилик ва бошқа фуқаролик кемалари қидирув-қутқарув ишларига жалб қилинган. Фавқулодда вазиятда юк ташиш вақтинча чекланган.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар