Хитойда газ портлаши қурбонлари сони 12 кишига етди

None
None
BEIJING. Kazinform – Хитойнинг Хубэй (Марказий Хитой) провинцияси Шиянь шаҳридаги бозорда газ портлаши натижасида камида 12 киши ҳалок бўлди ва 138 киши жароҳат олди, деб хабар беради Kazinform Sinhua агентлигига асосланиб.

Якшанба куни Шиянь шаҳар округининг (Хубэй провинцияси) Чжанвань ҳудудида маиший газ портлаши содир бўлди. Натижада, ўтган асрнинг 90-йиллари бошларида қурилган бозорнинг икки қаватли биноси бутунлай вайрон бўлган. Биринчи қаватда 19 та савдо павильони мавжуд эди. Бундан ташқари, йўлнинг нариги томонида 46 та савдо нуқтаси мавжуд.

Қидирув-қутқарув ишларига турли хил фавқулодда хизматларнинг 2000 дан ортиқ ходимлари жалб қилинган. 138 киши вайроналар остидан қутқарилди, ярадорларнинг барчаси касалхонага ётқизилди. 37 кишининг аҳволи оғир. Хитой раҳбари Си Цзиньпин тегишли идоралар ва маҳаллий ҳокимият органларига газ портлаши қурбонларини қутқариш ва ҳодисанинг сабабларини ўз вақтида текшириш учун барча саъий-ҳаракатларни амалга оширишга кўрсатма берди.

Эслатиб ўтамиз, кеча ушбу фожиа туфайли 11 киши ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар бергандик.

Сўнгги хабарлар