Хитойда газ қувурининг портлаши икки кишининг ҳаётига зомин бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 25 январь куни маҳаллий вақт билан эрталаб соат 6 атрофида Хитойнинг Ляонинг провинцияси Далян шаҳрида табиий газ қувури портлади, деб хабар беради Kazinform Синьхуа агентлигига асосланиб.

Агентлик маълумотларига кўра, Далян шаҳрининг Цзиньчжоу туманидаги уй яқинида иккита портлаш содир бўлган.

Биринчи портлашдан сўнг воқеа жойидаги 10 га яқин автомобил турли даражада зарар кўрган, баъзилари эса ёниб кетган. Яқин атрофдаги автомашиларни таъмирлаш устахонасида ўт ўчирувчилар аланга билан курашаётганда иккинчи портлаш содир бўлди. Портлаш қувурдан газ оқиб чиқиши натижасида юзага келган.

Портлаш натижасида 2 киши ҳалок бўлди ва 8 киши жароҳат олди.

Ярадорлар касалхонада даволанмоқда. Маҳаллий ҳокимият ва полиция воқеа сабабларини ўрганмоқда.

Сўнгги хабарлар