+7 (701) 759 90 19
USD 424.99 EUR 504.21
RUB 5.81 CNY 65.66
Янгиликлар

Хитойда «Дельта» штаммининг тарқалиши туфайли бутун бир мегаполис аҳолиси тест топширди

22 Июнь 15:18
Баҳам кўринг:
Хитойда «Дельта» штаммининг тарқалиши туфайли бутун бир мегаполис аҳолиси тест топширди

BEIJING. Kazinform - Дунгуань шаҳри (Гуандун провинцияси, Жанубий Хитой) ҳокимияти барча фуқароларни коронавирус нуклеин кислоталарига синовдан ўтказиш бўйича катта кампания бошлади, деб хабар беради Kazinform махсус мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Хитойда кучли ёмғирдан кейин шаҳар сув остида қолди ва 25 киши ҳалок бўлди Хитойда кучли ёмғирлар оқибатида 12 киши ҳалок бўлди Марказий Хитойдаги шаҳарни сув босди

Душанбадан бошлаб 8 миллионга яқин одам истиқомат қиладиган Дунгуань шаҳрининг барча аҳолисини COVID-19га тест топширмоқда. Ушбу қарор ҳафта охирида «Дельта» коронавирус штаммини юқтиришнинг янги ҳолатлари аниқлангандан кейин қабул қилинди.

Хитойнинг Гуандун вилоятида жойлашган Шэньчжень мегаполиси ҳам шаҳарни тарк этишга чекловлар қўймоқда. Шэньчженни тарк этишни режалаштирган барча йўловчилар 48 соат ичида ўтказилган манфий нуклеин кислота синовини натижасини тақдим этиши керак.

Ўтган кун давомида Хитой ҳукумати коронавирус инфекциясининг 25 та янги ҳолатини қайд этди (улардан 23 таси хориждан келганлардан, 2 таси маҳаллий фуқаролардан аниқланган). Хитой Халқ Республикаси Соғлиқни сақлаш давлат қўмитасининг сўнгги маълумотларига кўра, Хитойда коронавирус инфекциясининг тасдиқланган ҳолатларининг умумий сони 91 629 тага етди, 86 481 киши соғайиб чиқди, 4636 киши вафот этди. Ҳозирги пайтда мамлакатда 512 киши эмланмоқда (17 та беморнинг аҳволи оғир).

Муаллиф: Руслан Сулейменов



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив