Хитойда бир суткада 5 мингдан зиёд одам коронавирус юқтирганлиги қайд этилди

None
None
BEIJİŃ. Kazinform – Хитойда коронавирус туфайли ҳалок бўлганлар сони 1380 нафарни ташкил қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳалок бўлганлар сони – 1380 нафар.

Хитой Гигиена ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитасининг маълум қилишича, 13 февраль куни соат 24:00 ҳолатига кўра, 31 провинцияда (автоном туманлар, марказга бўйсинувчи шаҳарлар) 55 748 та ҳолат қайд этилган (10 204 нафари оғир аҳволда), шундан 6723 нафари соғайиб чиққан, 1380 нафари ҳалок бўлган.

Ўтган суткада яна 5090 одам коронавирус юқтириб, 121 нафари ҳалок бўлган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда янги турдаги коронавирус юқтирганлар сони 63 851 нафарга етди.

Ҳозирда беморлар билан контактда бўлган 177 984 одам тиббий ходимлар назорати остида.

Фото: © EPA-EFE/YUAN ZHENG

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар