Хитойда автопилот режимида ҳаракатланаётган автомобиллар қонунийлаштирилди

None
None
PEKIN. Kazinform – Хитойнинг Шэньчжэн шаҳри ҳокимияти илк бор мегаполисда ҳайдовчисиз «ақлли автомобиллар»дан фойдаланиш қоидаларини эълон қилди. У 1 августдан кучга кирди. Бу ҳақда шаҳар қонун чиқарувчи органи томонидан қабул қилинган қарорда маълум қилинган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Низомга кўра, автомашина автоном бошқарувнинг уч даражаси жорий этилади.

Биринчиси - шартли автоматик ҳайдаш. Унда ҳайдовчи вазифасининг ярми автоматик тарзда бошқарилади.

Иккинчиси - автомашина автопилот режимида ҳайдовчининг бутун функциясини бажаради.

Учинчиси - тўлиқ автоматлаштирилган жараён.

Қоиданинг дастлабки икки даражасида ҳайдовчи транспорт воситасини бошқаришда иштирок этиши керак.

Учинчи даражасида эса «ақлли автомобиллар» уни ҳайдовчисиз манзилга етказади.

Бундан ташқари, ушбу тоифадаги транспорт воситалари иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларига алоҳида жавобгарлик жорий этилади.

Мисол учун, агар ҳайдовчи автоном транспорт воситасида бўлганида бахтсиз ҳодиса рўй берса, ҳайдовчи айбдор. Бундай ҳолда, у жабрланувчига товон тўлаши шарт.

Машинада ҳайдовчи бўлмаганда бахтсиз ҳодиса содир бўлса, автомобил эгаси жавобгар бўлади.

Ва агар «ақлли автомобиллар»нинг нотўғри ишлаши туфайли бахтсиз ҳодиса рўй берса, унинг эгаси автомобилни ишлаб чиқарган компаниядан товон пулини талаб қилишга ҳақли.

Ҳайдовчининг бевосита назоратини талаб қилмайдиган транспорт воситалари фақат шаҳарнинг белгиланган ҳудудларида махсус йўлларда ҳаракатланиши мумкин.



Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар