Валюталар курси:
    usd/kzt 425.02 eur/kzt 450.1

    rub/kzt 7.17 cny/kzt 63.75
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Хитойда Airshow China-2021 халқаро авиакўргазмаси  очилди

28 Сентябрь 10:42

BEIJING - ZHUHAI. Kazinform - Сешанба куни Хитой жанубидаги Гуандун провинцияси Чжухай шаҳрида Халқаро авиация ва космик салон Airshow China-2021 халқаро кўргазмаси очилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Airshow China ўтган йили ўтказилиши керак эди, аммо Хитойда эпидемиологик вазият туфайли бекор қилинди.

Хитойнинг юзлаб компаниялари, шу жумладан хорижий мудофаа ва авиация корхоналари иштирокидаги ХХРдаги энг йирик экспозиция ҳар икки йилда Хитой жанубидаги соҳил бўйидаги Чжухай шаҳрида ўтказилади. Бу йил авиакўргазма 28 сентябрдан 3 октябргача бўлиб ўтади.

Кўргазманинг асосий мавзуси - ҳарбий ва фуқаро самолётлари, космик техника ва ускуналар, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, радар ускуналари ва бошқалар.

Airshow China-2021 Хитойнинг космик технологияларининг янги ютуқларини намойиш қилиш учун яна бир платформа бўлади, дейди ташкилотчилар. ХХР космик дастурининг асосий пудратчилари кўргазмада Хитойнинг қуёшни сезувчи биринчи сунъий йўлдоши, шунингдек, янги авлод учириладиган ракета моделлари каби бир қанча янги лойиҳаларни намойиш этиши кутилмоқда.

Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, Хитой Аэрокосмик фан ва техника корпорацияси (CASC) космик станция мажмуасининг 3D моделини ва «Чанъэ-5» ой зондини авиакўргазмасида тақдим этади.

Кўргазмада, шунингдек, Хитойнинг биринчи қуёш зондини намойиш этилади ва Хитойда ишлаб чиқарилган ой зонди парвози рақамли платформада дебют қилади.

Авиакўргазмасида CASC Хитойнинг космик тадқиқотлардаги сўнгги ютуқлари, масалан, «Тьньвень 1» марс зонди, «Чанъэ 5» ой зонди ва «Бэйдоу 3» глобал навигация сунъий йўлдош туркумининг жойлашуви ҳақида эълон қилади.

Airshow China халқаро авиация ва космик салони 1996 йилдан буён Хитойда ўтказилади.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар