Хитойда аҳолининг аниқ сонини санаш бошланди

None
None
PEKIN. Kazinform – 1 ноябрь куни Хитойда еттинчи аҳолини рўйхатга олиш ишлари бошланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Аҳолини рўйхатга олиш учун етти миллион давлат хизматчилари сафарбар этилган. Жорий акциянинг янгилиги шундаки, аҳоли ўзи ҳақидаги маълумотларни қоғоз шаклларини тўлдирмасдан мобиль терминал орқали юбориши мумкин.

2016 йилда «Бир оила - бир бола» сиёсати бекор қилинганига қарамай, Хитойда туғилиш даражаси пасаймоқда ва аҳолининг қариши ўсиб бормоқда.

2020 йилга келиб Хитойнинг урбанизация даражаси биринчи марта 60 фоиздан ошди. 2010 йилда шаҳар аҳолисининг улуши 49,6 фоизни ташкил этди.

1949 йилда Хитой Халқ Республикаси ташкил этилганидан бери 1953, 1964, 1982, 1990, 2000 ва 2010 йилларда навбати билан олтита аҳоли рўйхатга олиш миллий кампанияси ўтказилган.

1953 йил июль ҳолатига кўра мамлакатнинг умумий аҳолиси деярли 602 миллион кишини ташкил қилган бўлса, 2010 йилдаги санашда Хитой аҳолиси сўнгги ўн йилда 73,9 миллион кишига кўпайиб, 1,34 миллиардга яқинлашгани маълум бўлган.


Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар