Хитой жанубида 5 минг кишига мўлжалланган халқаро карантин маркази очилади

Фото: None
PEKIN. Kazinform - Хитой жанубидаги Гуанчжоу шаҳрида (Гуандун провинцияси) шу ойда 5000 кишига мўлжалланган халқаро карантин маркази очилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Гуанчжоу шаҳридаги халқаро карантин маркази шу йилнинг сентябр ойи охирида фойдаланишга топширилади. Марказнинг барча бинолари қурилиши якунланди, ҳозирда объект ҳудуди ободонлаштирилмоқда. Комплекснинг майдони 25 гектар бўлиб, у тўрт зонага бўлинган: A, B, C, D. Тиббиёт муассасаси 5000 хонадан иборат. Аввалроқ, Хитой эпидемиологи Чжун Наньшан Гуанчжоуда йирик халқаро карантин марказининг қурилиши чет эллик сайёҳлар ва эпидемиологик хавфи юқори бўлган ҳудудларда яшовчилар учун мўлжалланганлигини айтганди. Бунга карантиндаги маҳаллий меҳмонхоналар санитария-эпидемиология меъёрларига жавоб бермаслиги сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Хитойга келадиган халқаро рейсларнинг 80-90 фоизи Гуанчжоуга қўнади.

Сўнгги хабарлар