Хитой Ўзбекистоннинг иккита вилоятида қуёш электр станцияларини қуради

Фото:
TASHKENT. Kazinform –Ўзбекистон ва Хитой ҳудудлари ўртасида энергетика ва савдо соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама шартномаларни имзолаш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform Dunyo ахборот агентлигига таяниб.

Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Huadian Xinjiang Power компанияси бошқаруви раиси Хан Сун Навоий ва Фарғона вилоятларида қуёш электр станцияларини қуриш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Имзоланган ҳужжатлар қаторида савдо, қайта тикланувчи энергетика соҳасида ҳамкорлик меморандумлари ҳамда Тошкент вилояти ва Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном ҳудуди ўртасида шериклик муносабатларини йўлга қўйиш бўйича келишувлар бор. Битимларда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида биргаликда тегишли чоралар кўриш масалалари ўз ифодасини топган.

Тадбир доирасида иштирокчиларни ҳар икки ҳудуднинг инвестициявий салоҳияти билан яқиндан таништириш мақсадида иккала томон ҳам тақдимотлар ўтказди.

Фото: Dunyo


Сўнгги хабарлар