Хитой йил бошидан бери 22-космик парвозини амалга оширди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Gaofen-12 масофавий зондлаш сунъий йўлдоши Хитойнинг Цзюцюань космодромидан учирилди, дея хабар беради Kazinform мухбири Хитойнинг Аэрокосмик фан ва технология корпорацияси CASCга(China Aerospace Science and Technology Corporation) таяниб.

Бортида масофадан зондлаш сунъий йўлдоши бўлган Long Маrch 4C Д33 ташувчи ракетасининг учирилиши 27 июн куни UTC соат 15:46 да (Нур-Султан вақти билан 21:46) бўлиб ўтди ва Хитойнинг 2022 йилдаги 22-орбитал учирилиши бўлди, дейилади хабарда.

Миссиянинг муваффақиятли якунлангани тасдиқланди, сунъий йўлдош орбитага чиқарилди.

Хитойнинг масофавий зондлаш сунъий йўлдошлари туркумининг биринчи сунъий йўлдоши Д33 Gaofen 2013 йил апрел ойида учирилган, шундан бери 20 дан ортиқ сунъий йўлдошлар турли ракеталарда учирилган. Улар ҳажми, орбитаси ва махсус фойдаланиш ҳолатларида фарқланади.

Муаллиф: Сара Қабиқизи

Сўнгги хабарлар