Хитой яшашга яроқли сайёрани излаш лойиҳасини ишга туширишни режалаштирмоқда

None
None
BEIJING. Кazinform - Хитойлик астрономлар гуруҳи CHESS (Closeby Habitable Exoplanet Survey) лойиҳаси доирасида коинотда яшашга яроқли сайёраларни излаш учун оптик телескопни учириш ниятида, дея хабар беради Kazinform Sinhua агентлигига таяниб.

Лойиҳага кўра, кўзгу диаметри 1,2 метр бўлган оптик телескоп Лангражнинг иккинчи нуқтаси (L2) яқинидаги гало орбитага чиқарилади ва беш йил давомида қуёшга ўхшаш 100 та юлдузни ўрганади. Ҳисоб-китобларга кўра, қуёшга ўхшаш юлдузлар мавжуд ҳудудда жойлашган космик объектлар айланади.

Натижада хитойлик тадқиқотчилар Ерга ўхшаш ва яшаш учун қулай бўлган 50 га яқин сайёраларни кашф қилишлари мумкин. Бироқ, уларнинг аксарияти ердан юзлаб йиллар узоқда жойлашган.

Хитой Фанлар академияси профессори Цжи Цзяаньхуанинг сўзларига кўра, бугунги кунда тасдиқланган экзосайёралар сони 5000 дан ошади, улардан 50 тага яқини Ерга ўхшайди.

«Яшаш мумкин бўлган оламларнинг кашф этилиши инсоният учун катта ютуқ бўлади ва келажакда бизнинг яшаш майдонимизни кенгайтиради», — дея олимнинг сўзларини келтиради Sinhua агентлиги.

Сўнгги хабарлар