Хитой ва Россия ўртасидаги савдо ҳажми рекорд даражага етди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Хитой ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш 2022 йилда 29,3 фоизга ошиб, 190,27 миллиард АҚШ долларини ташкил қилади. Бу янги рекорд, дея хабар беради Kazinform Синьхуа агентлигига таяниб.

Хусусан, Хитой товарларининг Россияга экспорти ҳажми йилига 12,8 фоизга ошиб, 76,12 миллиард долларни, Россия товарларининг Хитойга импорти эса 43,4 фоизга ошиб, тахминан 114,15 миллиард долларни ташкил қилди.

Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси божхона бош бошқармаси сайтида маълумот эълон қилинди.

Фото: РИА Новости. Алексей Никольский


Сўнгги хабарлар