Хитой учинчи йирик самолёт ташувчи кемасини сувга туширди
17 Июнь 17:08

Хитой учинчи йирик самолёт ташувчи кемасини сувга туширди

NUR-SULTAN. Kazinform – Хитойнинг «Синхуа» ахборот агентлиги маълумотларига кўра, 17 июн куни Хитой ҳарбий-денгиз кучларининг учинчи авиаташувчи кемасининг қурилиши якунланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Хитой Марказий Ҳарбий Кенгаши буйруғига асосан янги қурилган йирик ҳарбий кема «Халқ озодлик армиясининг Фуцзян кемаси» деб номланди ва «18» рақами берилди.

Кеманинг умумий оғирлиги 80 минг тоннани ташкил этади ва у қанча самолётни олиб юриши ҳозирча номаълум.

Ҳарбий кема расман 2024 йилда фойдаланишга топширилиши мумкин.

Синхуа агентлигига кўра, ҳарбий кема тўлиқ Хитой томонидан лойиҳалаштирилган ва қурилган.

Эслатиб ўтамиз, 2005 йилда Хитой Украинадан «Варяг» кемасини сотиб олиб, уни таъмирлаган ва «Ляонин» деб ном берган эди. У Хитойнинг биринчи авиаташувчи кемасидир. Кема 2012 йилда фойдаланишга топширилган. Ушбу авиаташувчи 24 та қирувчи самолётни олиб юриши мумкин.

Хитой 2017 йилда иккинчи самолёт ташувчи кемасининг қурилишини якунлади ва кейинчалик «Шандунг» деб номланган авиаташувчи (№ 17) 2019 йилда фойдаланишга топширилди. У 36 тагача қирувчи самолётларни олиб юриши мумкин.

South China Morning Post нашрининг ёзишича, Хитой биринчи босқичда тўртта авиаташувчи кема қуришни режалаштирмоқда. Хитой кейинги босқичда атом авиаташувчи кемасини қуриши кутилмоқда.

Муаллиф: Мухтар Мурат

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив