Хитой трансчегаравий туризмни ривожлантириш ниятида
21 Сентябрь 23:10

Хитой трансчегаравий туризмни ривожлантириш ниятида

BEIJING. Кazinform - Хитой Халқ Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги чет элликларнинг Хитойнинг чегара ҳудудларига сайёҳлик объектларига ташриф буюришини осонлаштиришга қаратилган лойиҳани эълон қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ушбу лойиҳанинг «Трансчегара туризми бўйича» тушунтириш хатида Хитойнинг чегарадош ҳудудларида сайёҳлик агентликлари томонидан ташкил этилган туристик гуруҳлар кириш ва чиқиш нуқталарини «мослашувчан» танлаши мумкинлиги айтилган.

Бундан ташқари, ушбу лойиҳа Хитой ва қўшни давлатлар ўртасида ўзаро туристик саёҳатларни амалга ошириш учун трансчегаравий туризм соҳасида тегишли шартномалар имзолашни назарда тутади.

Лойиҳада қайд этилишича, ХХР ҳукумати Хитойнинг чегарадош провинцияларини қўшни давлатларнинг чегарадош вилоятлари билан трансчегаравий туризмни ривожлантириш ва чегара ҳудудида сайёҳлик йўналишларини яратиш учун ҳамкорликни кучайтиришга ундайди.

Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Европа ва Марказий Осиё департаменти директори ўринбосари Лю Цзянпиннинг таъкидлашича, Қозоғистон ва Хитой дўстона қўшни давлатлар бўлиб, трансчегаравий ҳамкорлик катта истиқболга эга.

«Туризм давлатларимиз ўртасидаги асосий йўналишлардан биридир», - деди хитойлик дипломат.

Лойиҳа Маданият ва туризм вазирлиги томонидан ХХР Ташқи ишлар вазирлиги, Божхона бош бошқармаси ва Миграция хизмати билан ҳамкорликда тайёрланган. Қозоғистон Республикаси ХХРнинг Шинжон-Уйғур автоном райони (ШУАР) билан чегарадош. Статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг 1 июлидан 21 июлгача ШУАРга 25 миллион сайёҳ ташриф буюрган (2021 йилнинг шу даврига нисбатан 15,7 фоизга ўсган).

Фото: AP Photo / Ng Han Guan

Муаллиф: Руслан Сулейменов


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив