Хитой шимолидаги сув тошқинлари туфайли 120 минг киши эвакуация қилинди

None
None
TAIWAN. SINHUA - Kazinform - Хитой шимолидаги Шаньси провинцияси узоқ давом этган кучли ёмғир туфайли сув остида қолди. 120 мингдан зиёд одам эвакуация қилинди, деб хабар беради Kazinform Sinhua агентлигига таяниб.

Провинция Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотларига кўра, 76 округ, шаҳар ва туманлардан 1,76 миллион киши сув тошқинидан зарар кўрган. Aгентлик маълумотларига кўра, қарийб 190 минг гектар майдонга зарар етган, 17 мингдан ортиқ бино қулаб тушган.

Ҳар хил даражадаги фавқулодда хизматлар зарар кўрган аҳолини жойлаштириш учун 4000 та чодир, 3200 та йиғиладиган тўшак, ёстиқ ва кўрпа ҳамда бошқа керакли нарсаларни ажратди.


Сўнгги хабарлар