Хитой «Шэньчжоу-15» космик кемасини орбитага олиб чиқади

28 Ноябрь, 15:32
Хитой «Шэньчжоу-15» космик кемасини орбитага олиб чиқади

BEIJING. Кazinform - сешанба куни Хитой орбита станциясига «Шэньчжоу-15» бошқариладиган космик кемаси учирилади. Бу ҳақда душанба куни Хитой космик дастури раҳбарияти маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«29 ноябр куни Пекин вақти билан соат 23:08да (Астана вақти билан 21:08) бошқариладиган «Шэньчжоу-15» космик кемаси учирилади», — дейилади хабарда.

У Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмидаги Цзюцюан коинот портидан Лонг Марч-2Ф ракетаси билан учирилади.

Режага кўра, экипаж орбитада тахминан олти ой бўлади.

Душанба куни «Шэньчжоу-15» экипажига кирган уч фазогирнинг исмлари эълон қилинди. Улар: Фэй Цзюньлун, Дэн Цинмин ва Чжан Лу.

5-10 кун давомида иккала экипаж ҳам орбитал станцияда бирга бўлади. Ўтишдан сўнг, аввалги «Шэньчжоу-14» миссиясидан учта тайконавт Ерга қайтади.

«Шэньчжоу-15» экипажи ХХРнинг биринчи орбитал стансияцини қуришни якунлади.

Асосий модул ва иккита лаборатория модули «Вэньтянь» ва «Мэнтянь» аллақачон уланган ва тўлиқ вақт режимида ишлайди.

ХХР орбитал станцияси тахминан 400 км баландликда жойлашган бўлиб, 10 йилдан ортиқ фойдаланишга мўлжалланган.

Ҳозирча станцияга ҳар бири уч кишидан иборат учта экипаж етиб келган.

Фото: CGTN

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Ўхшаш янгиликлар
Теги:

Янгиликлар