Хитой шарқида кучли ёмғирдан 2 млн киши жабр кўрди

None
None
PEKIN. Kazinform - Хитой шарқидаги Цзянси провинциясида кучли ёмғирлар оқибатида 2 миллион киши жабр кўрди, дея хабар беради Kazinform «Синьхуа» агентлигига таяниб.

Цзянси провинциясида кучли ёмғир ёғди. Бу 2,05 миллион кишининг нормал ҳаётига зарар етказди. 150 минг гектар экин майдонлари сув остида қолди. Иқтисодий йўқотишлар 6,79 миллиард юандан (1,01 миллиард доллар) ошди.

Тошқин зонасидан 300 минг киши эвакуация қилинди.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, расмийлар биринчи марта Цзянси провинциясида ноқулай об-ҳаво туфайли қизил фавқулодда ҳолат эълон қилган.

Эслатиб ўтамиз, Хитойда фавқулодда ҳолат режими 4 даража билан белгиланган: кўк, сариқ, тўқ сариқ ва қизил.

Сўнгги хабарлар