Валюталар курси:
    usd/kzt 460.43 eur/kzt 501.04

    rub/kzt 6.65 cny/kzt 67.89
Об-ҳаво маълумотлари:
Астана-10-12℃

Хитой раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади

21 Ноябрь, 13:31

ASTANA. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаевга Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпиндан Қозоғистон Республикаси Президенти лавозимига қайта сайланиши муносабати билан табрик телеграммаси келди, деб хабар бермоқда Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

«Сайловдаги яққол ғалабангиз Қозоғистон халқининг сизга ишончи ва сизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини англатади. Ишончим комилки, Сизнинг бетакрор раҳбарлигингиз остида мамлакатингизни ислоҳ қилишга қаратилган барча ташаббусларингиз муваффақиятли бўлиб, Янги Қозоғистоннинг барпо этилиши равнақ топади. Мен Хитой ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга катта аҳамият бераман ва дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан сиз билан абадий ва ҳар томонлама стратегик шерикликнинг янги босқичига қадам қўйишга тайёрман»

, — дейилади телеграммада.

Фото: akorda.kz

Муаллиф:

Нұрлан Тұяқов

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар