Хитой ой тақвими бўйича Янги Йилни кутиб олади

Фото:
PEKIN. Kazinform - Хитой аҳолиси якшанба оқшомида ой тақвими - «Чуньцзе» (баҳор байрами) бўйича Янги йилни қарши олади. Бу йилги Чуньцзе байрами бутун мамлакат бўйлаб кенг миқёсда нишонланади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Эпидемияга қарши чора-тадбирлар олиб ташланиши туфайли сайёҳлар оқими ва шаҳарлар орасидаги йўловчилар ҳажми сезиларли даражада ошди.

ХХР Транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, Хитой фуқаролари ой тақвими бўйича янги йил байрамида мавсумий миграция даврида 2 миллиарддан ортиқ саёҳатни амалга оширадилар. Бу пандемиягача бўлган 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 70,3 фоизга кўпдир.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Янги йил байрамида бутун мамлакат бўйлаб касса тушумлари қарийб 900 миллион долларга етиши кутилмоқда. Хэйлунцзян провинциясидаги (Шимолий Хитой) тоғ-чанғи курортларига чипталарни брон қилиши йиллик ҳисоботга кўра 60% га ошди, Пекин ва Шанхай каби йирик мегаполислардаги машҳур ресторанларда столлар банд қилинди.

2023 йил январ ойининг дастлабки 10 кунида Хитойнинг йирик чакана савдо дўконларида чакана савдо ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга ўсди.

Фото: AP Photo/Joshua Paul

Сўнгги хабарлар