Хитой орбитал станция қуриш учун илк бошқариладиган космик кемани учирди

Фото: None
BEIJING. Kazinform – Бортида учта астронавт бўлган «Шэньчжоу-12» бошқариладиган космик кемаси пайшанба куни эрталаб Хитойнинг Гоби чўлининг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган «Цзюцюань» космодромидан учирилди. Кеманинг учирилиши Хитойнинг марказий телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қурилмани орбитага чиқариш учун CZ- 2F ракетаси ишлатилган. Бу «Шэньчжоу-12»нинг сўнгги беш йилда биринчи марта учирилиши. Сўнгги бошқариладиган космик миссия 2016 йил амалга оширилган.

«Шэньчжоу-12» бошқариладиган космик кемаси «Цзюцюань» космодромидан 17 июн куни маҳаллий вақт билан соат 09: 22да учирилди.

Миссиянинг асосий мақсади - орбитадаги Хитой космик станциясига хизмат кўрсатиш ва синовдан ўтказиш.

Орбитага чиққанидан сўнг, космик кема автоматик равишда «Тяньхе» космик станциясининг асосий модулига яқинлашади ва у билан боғланади. Натижада ушбу модул ва «Тяньчжоу-2» юк кемаси билан орбитал комплекс яратилади. Кейин «Шэньчжоу-12» бортидаги астронавтлар асосий модулга ўтади ва уч ой давомида орбитада қолади.

Космодром учун мўлжалланган «Тяньхэ» база модули жорий йилнинг апрел ойида, «Тяньчжоу-2» юк кемаси эса май ойида ишга туширилди.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар