Хитой кучли ёмғир туфайли «кўк» даражали огоҳлантириш эълон қилди

None
Фото: Zou Hong/chinadaily.com.cn
PEKIN. Kazinform – Хитой Миллий метеорология маркази (МММ) жума куни мамлакатнинг марказий ва жанубий ҳудудларида кучли ёғингарчилик туфайли «кўк» огоҳлантириш даражасини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform «Синьхуа» агентлигига таяниб.

Прогнозга кўра, Гуандун, Хунань, Цянси, Фуцзянь ва Гуанси-Чжуан автоном тумани провинцияларининг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, жойларда 120 мм гача ёғингарчилик бўлиши мумкин.

Юқоридаги айрим ҳудудларда қисқа муддатли кучли ёмғир ҳам бўлади. Жойларда момақалдироқ, кучли шамол ва дўл билан кечадиган соатлик ёғингарчилик миқдори 60 мм дан ошиши мумкин.

МММ маҳаллий ҳокимият ва тегишли идораларга кучли ёмғирга тайёргарлик кўришни тавсия қилди. Мактаб ва боғчаларга болалар ва ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш, ҳайдовчиларга сув тошқини ва тирбандликлардан эҳтиёт бўлиш ҳақида огоҳлантирилди.

Эслатиб ўтамиз, Хитойда ноқулай об-ҳаво шароити ҳақида тўрт даражали огоҳлантириш тизими мавжуд бўлиб, унда энг юқори хавф даражаси қизил рангда, кейин тўқ сариқ, сариқ ва кўк рангларда кўрсатилган.

Сўнгги хабарлар