Хитой коронавирусга қарши курашга 9,56 млрд АҚШ доллари ажратди

None
None
BEIJİŃ. Хinhua-Kazinform – Хитой 2019-nCov коронавирусига қарши кураш учун ,56 млрд АҚШ доллари ҳажмида маблағ ажратди, деб хабар беради Kazinform Синьхуа агентлигига ҳавола қилиб.

«Ҳозирнинг ўзида ажратилган пулларнинг 28,48 млрд юани (4,08 млрд АҚШ доллари) сарфланиб бўлган», - дея маълум қилди ХХР молия вазири Уй Уэйпинг.

Вазирнинг айтишича, маблағларнинг тўртдан бир қисми мамлакат марказий бюджетидан ажратилган.

Уй Уэйпинг ажратилган маблағлар коронавирусга қарши кураш ишларига субсидия сифатида ва илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, ўта керакли товарлар ва озиқ-овқат фондини тўлдириш учун сарфланишини маълум қилди.

«Маблағ барча ҳудудлардан келмоқда. Марказий ҳукумат вирус тарқалишига йўл қўймаслик учун барча чора-тадбирларни кўрмоқда», - дейди Уй Уэйпинг.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар