+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Хитой коронавирус вакцинасининг клиник синовлари бошланиш санасини эълон қилди

21 Февраль 12:34
Баҳам кўринг:
Хитой коронавирус вакцинасининг клиник синовлари бошланиш санасини эълон қилди

BEIJİŃ. Kazinform – Экспериментал коронавирус вакцинасининг клиник синовлари апрел ойининг охирида бошланади. Бу ҳақда жума куни Хитой фан ва технологиялар вазирининг ўринбосари Сюй Наньпин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform China Daily нашрига ҳавола қилиб.

Ўхшаш янгиликлар
Дунё мамлакатлари карантинни қайта кучайтирмоқда Кеча Қозоғистонда 1759 кишида коронавирус аниқланди ЖССТ бонг урмоқда: Дунё бўйлаб беш кун ичида 1 миллион киши коронавирус юқтирган

Сюй Наньпиннинг сўзларига кўра, Хитой янги вирусга қарши вакцинани ишлаб чиқишни тезлаштириш учун бир вақтнинг ўзида бир нечта технологик ёндашувларни кўриб чиққан.

«Эпидемия бошланишида ишлатилган нуклеин тестлари асосида, Хитой вирусни аниқлаш учун янги юқори сезгир маҳсулотларни ишлаб чиқаришга киришди. Экспериментал коронавирус вакцинасининг биринчи клиник синовлари апрел ойининг охиридан бошланади», - деди Сюй Наньпин.

Сюй Наньпин, шунингдек, анъанавий хитой тиббиёти ўпка инфекциясининг кучайиши эҳтимолини камайтиришда самарали эканлиги исботланганини маълум қилди.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив