Хитой компаниялари акциялари нархи кескин тушиб кетмоқда

None
None
BEIJİŃ. Kazinform – Хитойда хавфли коронавирус тарқалиши инвесторларга ҳам таъсир қилмоқда, бугун Хитой компанияларининг акциялари кескин тушиб кетди, деб хабар беради Kazinform CNNга ҳавола қилиб.

Shanghai Composite акциялари 9% арзонлашган. Шэньчжэньдаги компонентлар индекси ҳам бирданига 9% арзонлашди. Кўрсатгичлар камида 7% арзонлашган.

Шанхай ва Шэньчжэн биржалари 24 январдан бошлаб хитойча Янги йил муносабати билан ёпилганди. Биржа бозори очилиши олдидан Хитой барқарорликни сақлаб қолиш учун мўмай пул ажратишини маълум қилган. Якшанба куни Хитой Миллий банки банкларнинг кредит бериш қобилиятини қолиш мақсадида қисқа муддатли облигацияларни сотиб олиш принципидан фойдаланган ҳолда 1,2 триллион юань (173 миллиард доллар) йўналтиришини маълум қилди. Бу Хитой банк тизими ва валюта бозори барқарорлигини сақлаб қолиши лозимлиги айтилмоқда.

Осиёнинг бошқа мамлакатларида ҳам душанба куни биржалар паст нархлар билан очилди. Япониянинг Nikkei 225 индекси (N225) 1,5% пасайган. Японияда 20 нафар одам коронавирус юқтирганлиги қайд этилган.

Жанубий Кореянинг Kospi биржасида нархлар 1,6% пасайган. Мамлакатда 15 одам янги турдаги коронавирус юқтирган.

Сўнгги хабарлар