Хитой қирғоқлари яқинида балиқ овлаш кемаси чўкиб кетди

None
None
PEKIN. Kazinform – Шарқий Хитой денгизида Хитойнинг Чжэцзян провинцияси сувларида балиқчи кемаси чўкиб кетди. Минтақавий денгиз қидириш ва қутқариш хизматининг маълумотларига кўра, бортда 20 киши бўлган, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири Синьхуа ахборот агентлигига асосланиб.

Минтақавий денгиз қутқариш маркази якшанба куни эрталаб Пекин вақти билан соат 04: 28да хавотир сигналини олди. Кема Чжэцзян провинция қирғоғидан 100 денгиз милига чўкиб кетган. Эрталаб соат 08:00 га қадар саккиз марҳумнинг жасади топилди, экипажнинг беш аъзоси қутқарилди. Ҳали ҳам давом этаётган қидирув операциясига маҳаллий қирғоқ қўриқчилари, қутқарув хизматларининг қайиқлари, шунингдек, ушбу ҳудудда жойлашган балиқ ови шунорлари жалб қилинган. Ҳодиса сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар