«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилиши тезлаштирилади

None
None
TASKENT. UzA-Kazinform – «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилиши тезлаштирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Элёр Ғаниев ва Қирғизистон Республикаси транспорт вазири Жанат Бейшенов телефон орқали мулоқот чоғида келишилди, деб хабар беради Kazinform ЎзА агентлигига таяниб.

Хабарда айтилишича, минтақа мамлакатлари учун манфаатли бўлган ушбу лойиҳани амалга оширишда мақбул йўналишларни танлаш, техник ва молиявий шартлар билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш мақсадида тез кунларда видеоанжуманалоқа шаклида учрашув ҳам ўтказилади.

Унда Хитой транспорт соҳаси мутасаддилари ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Бу мамлакат расмийлари билан Марказий Осиё ва Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари ўртасидаги ўзаро савдо алоқаларини оширишда муҳим бўлган мультимодал транспорт йўлагидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

«Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари транспорт вазирлари Хитой, Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари бўйлаб юкларнинг контейнерда узилишларсиз ташувини йўлга қўйиш, транспорт воситаларининг тўсиқларсиз ўтишини таъминлашга келишиб олди», - дейилади хабарда.
Сўнгги хабарлар