«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича уч томонлама ҳужжат имзоланди

None
Фото: UzA
TASHKENT. UzA-Kazinform – Хитой Халқ Республикасининг Сиань шаҳрида Хитой Халқ Республикасининг тараққиёт ва ислоҳотлар Давлат қўмитаси, Қирғизистон Республикаси транспорт ва коммуникациялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги ўртасида «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича кейинги босқичларни назарда тутувчи уч томонлама ҳужжат имзоланди, дея хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, томонлар «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш ва техник-иқтисодий асосларини уч томонлама қўшма баҳолаш ишларини амалга оширди. Кейинчалик эса экспертиза ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур ҳужжат ушбу лойиҳани амалга оширишнинг кейинги босқичларини белгилаб, қурилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш, инвестициялар ва молиялаштириш моделини ўрганиш ва аниқлашни ўз ичига олади.

Лойиҳанинг амалга оширилиши Шарқий Осиёдан яқин Шарқ ва Жанубий Европа мамлакатларига бўлган йўлни тахминан 900 километрга юк етказиб бериш муддатларини эса 7-8 суткага камайтиради. Дастлабки прогнозларга кўра, юк ташиш ҳажми йилига 12-15 миллион тоннани ташкил этади.

Сўнгги хабарлар