Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон темир йўли қурилиши: 80 нафар мутахассис Хитойдан Қирғизистонга етиб келди
8 Август 14:30

Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон темир йўли қурилиши: 80 нафар мутахассис Хитойдан Қирғизистонга етиб келди

TASHKENT. Kazinform - Қирғизистонга Хитойдан 80 нафар мутахассис етиб келди, Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон темир йўли қурилишининг техник иқтисодий асосларини ишлаб чиқишга тайёргарлик бошланди, деб маълум қилди Қирғизистон Республикаси транспорт ва алоқалар вазирлиги. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Куни кеча вазирлик раҳбари Эркинбек Осоев Хитой темирйўл қурилиши корпорациясининг биринчи лойиҳа-қидирув институти вакиллари билан учрашув ўтказган.

Хитойлик катта муҳандис, ушбу гуруҳнинг раҳбари Гэнг Жун билан бўлиб ўтган учрашувда томонлар темирйўл қурилиши соҳасида ишларни янада жадаллаштириш кераклигини алоҳида таъкидлашган. Хусусан, ҳозирда томонлар Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон темир йўлини қуриш бўйича қўшма лойиҳани ҳаётга жорий қилиш учун фаол ишлар олиб борилаётгани таъкидланмоқда.

«Темирйўл қурилишининг техник иқтисодий асосларини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича аллақачон шартлашиб олинган. Қирғизистон раҳбарияти лойиҳани имкон қадар тезроқ амалга оширишга ҳаракат қилмоқда, шу боис Транспорт ва алоқалар вазирлигининг барча саъй-ҳаракатлари тезроқ лойиҳанинг техник иқтисодий асосларини ишлаб чиқишга қаратилган», - дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив