Хитой касблар рўйхатига 158 та янги лавозим қўшди

None
PEKIN. Kazinform – 2015 йилдан бери Хитой давлат томонидан тан олинган касблар рўйхатига 158 та янги лавозим қўшди. Бу ҳақда пайшанба куни Хитой Халқ Республикаси Инсон ресурслари ва ижтимоий хавфсизлик вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform «Синьхуа» ахборот агентлигига таяниб.

Янги лавозимларни ҳисобга олган ҳолда, яқинда қайта кўриб чиқилган рўйхатдаги касбларнинг умумий сони 1639 тани ташкил этади, дейилади вазирлик хабарида.

Янгиланган рўйхатда рақамли секторларга тегишли 97 та касб мавжуд. Шунингдек, у криптографик муҳандислик, иссиқхона газларини бошқариш ва молиявий технологиялар каби мамлакатда ривожланаётган тармоқлар билан боғлиқ касблар рўйхатини беради.

Мамлакатда янги касблар бўйича миллий стандартларни ишлаб чиқиш, кўпроқ мутахассислар тайёрлаш учун касб-ҳунар ўргатиш курсларини йўлга қўйиш бўйича ишлар амалга оширилди, деди вазирлик.

Хитойда рақамли иқтисодиёт муваффақиятли ривожланмоқда. 2021 йил охирига келиб унинг ҳажми 45,5 триллион юанга (тахминан 6,4 триллион доллар) етди.




Фото: Синьхуа

Сўнгги хабарлар