Хитой ишлаб чиқариш соҳасида роботлар сонини оширмоқда

Фото:
BEIJING. Кazinform – Хитой ҳукумати 2025 йилга келиб, 2020 йилга нисбатан ишлаб чиқариш саноатидаги роботлар сонини икки баравар оширишга ҳаракат қилади, дейилади Хитой Халқ Республикаси Саноат ва ахборот вазирлиги ҳамда бошқа 16 департамент томонидан биргаликда чоп этилган ҳужжатда.

Бу ҳақда Kazinform Sinhua агентлигига таяниб хабар беради.

«Роботехника +ни жорий этиш ва амалга ошириш режаси» деб номланган ҳужжат автоматлаштирилган механизмлардан фойдаланишни кенгайтиришга қаратилган.

«2025 йилга келиб юқорида қайд этилган соҳада хизмат кўрсатувчи махсус роботлардан фойдаланиш сезиларли даражада ошади ва мамлакат робототехника саноатининг юқори сифатли ижтимоий-иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшиш қобилияти сезиларли даражада мустаҳкамланади», — дейилади ҳужжатда.

Режа, шунингдек, 10 та асосий соҳада роботлардан фойдаланишни ва робототехника соҳасида 100 дан ортиқ инновацион амалий технологияларни ривожлантиришга қаратилган.

Бундан ташқари, ҳужжатда роботларни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш бўйича мувофиқлаштирилган инновацион тизим яратиш, шунингдек, улардан фойдаланиш стандартларини ишлаб чиқиш ва тарғиб қилишни жадаллаштириш бўйича саъй-ҳаракатлар тавсия этилган.

Ишлаб чиқариш соҳасидаги 10 000 ишчи сони билан ўлчанадиган роботларнинг зичлиги ишлаб чиқаришдаги ақл даражасини аниқлашнинг асосий кўрсаткичидир.

Фото: www.russian.xinhuanet.com

Сўнгги хабарлар