Хитой фигурали учиш бўйича тўртта қитъа мусобақасини ўтказа олмайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Хитой Халқаро конкида учиш иттифоқига (ISU) тўртта қитъанинг фигурали учиш бўйича мусобақасини ўтказа олмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Kazinform Olympic.kzга таяниб хабар беради.

Мусобақа 17-22 январ кунлари бўлиб ўтиши керак эди. Бу қарор коронавирус пандемияси сабабли чеклов чоралари фонида қабул қилинди.

Энди мусобақанинг ташкил этилиши савол остида.

ISU таъкидлаганидек, 1 октябр куни махсус кенгаш тўртта қитъа мусобақасига аризаларни кўриб чиқади.


Сўнгги хабарлар