Валюталар курси:
    usd/kzt 460.95 eur/kzt 487.18

    rub/kzt 8.66 cny/kzt 68.91
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Хитой чет элга гуруҳ турларини тўхтатди

24 Май 09:55

BEIJING. Кazinform - Хитой иммиграция идоралари чет элга гуруҳли турларни тақиқлаш сиёсатини давом эттирмоқда ва коронавирус пандемияси сабабли мамлакат фуқароларига хорижга чиқишни тавсия этмаяпти, дея хабар беради Кazinform мухбири ХХР Иммиграция бўйича давлат бошқармасига таяниб.

«Биз фуқароларга Хитойни асоссиз тарк этмасликни маслаҳат берамиз ва хорижга саёҳат қилишни режалаштираётганлар пандемия билан боғлиқ хавф ва ноаниқликларни ҳисобга олишлари керак», - деди Иммиграция ишлари бўйича давлат бошқармаси чегара назорати бўлими бошлиғи Лю Хайтао душанба куни бўлиб ўтган брифингда.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда ҳали ҳам чет элга гуруҳ саёҳатлари учун чекловлар мавжуд ва чет элдаги диққатга сазовор жойларни кўриш ёки дўстларини зиёрат қилиш учун индивидуал саёҳат қилишни ҳам тавсия этмайди.

Шу билан бирга, Хитой иммиграция органлари жамоатчиликни зарур сабаблар, шошилинч шахсий масалалар бўйича кириш/чиқиш ҳужжатларини ўз вақтида кўриб чиқишларига ва шошилинч ҳолатлар учун «яшил канал» тақдим этишларига ишонтирмоқда. Хорижга зарурий (шошилинч) саёҳатларга гуманитар юкларни етказиб бериш, асосий муҳандислик лойиҳаларида иштирок этиш, илмий тадқиқотлар, ўқиш, даволаш, оғир беморларни парвариш қилиш киради.

Бир қатор маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, иммиграция сиёсатидаги янгиликлар қисқа муддатда чиқиш туризмини қайта тиклаш деярли имконсиз бўлиб, мамлакатга кириш туризми хорижлик сайёҳлар учун ёқимсиз бўлиб қолаётганини билдиради.

2020 йил бошидан Хитой халқаро рейслар сонини сезиларли даражада қисқартирди. Бу эпидемияни хориждан олиб киришнинг самарали олдини олиш учун қилинган.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар