Хитой биринчи марта қайта фойдаланиш мумкин бўлган суборбитал ташувчини синовдан ўтказди

None
None
BEIJING. Кazinform - Қайта фойдаланиш мумкин бўлган суборбитал ташувчи ўзининг илк муваффақиятли синов парвозини амалга оширди, дея хабар беради Кazinform мухбири Хитой аэрокосмик фан ва технология корпорацияси (CАSС) баёнотига таяниб.

«Кўп марта фойдаланиш мумкин бўлган суборбитал ташувчи муваффақиятли парвозини якунлади. Ушбу ишланма космосдан Ергача қайта фойдаланиш мумкин бўлган технология учун мустаҳкам пойдевор яратди, дея изоҳ берди CАSC.

Ташувчи Цзюцюань (Шимолий-ғарбий Хитой) учириш майдонидан «вертикал» учирилди. Суборбитал парвоздан сўнг қурилма Ички Мўғулистон автоном вилоятида жойлашган аэропортга қўнди.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, кўп марта ишлатиладиган суборбитал транспорт воситалари космик самолётларни яратиш ва ихтиро этиш бўйича тадқиқотларни жадаллаштириш учун катта аҳамиятга эга. Бундан ташқари, бундай қурилмалардан космик туризмни ривожлантириш, шунингдек, ходимлар ва юкларни қитъалараро юқори тезликда ташиш учун фойдаланиш мумкин.

Фото: www.spacechina.cоm

Муаллиф: Руслан Сулейменов


Сўнгги хабарлар