Хитой билан чегарада тартиб ўрнатилиши натижасида Қозоғистон бюджетга 59,5 миллиард тенге ундирилди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Президентининг Хитой билан чегарада тартиб ўрнатишга оид фармойиши ижроси доирасида ўтказилган текширишлар натижасида 10 та ваколатли иқтисодий оператордан бюджетга 59,5 миллиард тенге ундирилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитасига таяниб.

2022 йилнинг феврал-май ойларида давлат даромадлари органлари томонидан 10 та ваколатли иқтисодий операторда режадан ташқари дала божхона текширувлари ўтказилди.

Божхона текшируви натижаларига кўра, 107,7 миллиард тенге миқдоридаги божхона тўловлари, солиқлар ва жарималар қўшимча ҳисоблаб чиқилган. Ваколатли иқтисодий операторлар товарларнинг божхона қийматини камайтириб кўрсатиш орқали божхона тўловлари ва солиқларни тўлашдан қочишга ҳаракат қилган.

Аниқланган қонунбузарликлар бўйича давлат даромадлари органлари прокуратура ва коррупцияга қарши курашиш хизмати билан биргаликда давлат бюджетига 59,5 млрд тенге ундирилган. Шундан 56,9 миллиард тенгеси ихтиёрий равишда тўланган бўлса, мажбурий ундириш чоралари натижасида 2,5 миллиард тенге бюджетга тўланди.

Айни пайтда давлат даромадлари органлари томонидан божхона йиғимлари ва солиқларини тўлаш бўйича умумий мажбуриятга эга бўлган ваколатли иқтисодий оператор ва божхона вакилларига нисбатан қарздорликни ундириш чоралари бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Сўнгги хабарлар