Хитой ҳаво йўловчилари учун CОVID-19 тестига қўйиладиган талабларни енгиллаштирди

Фото: None
BEIJING. Kazinform - Хитойнинг дунё бўйлаб элчихоналари Хитойга учаётган ҳаво йўловчилари учун коронавирус тестини ўтказиш талабларини енгиллаштирмоқда, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Хитойнинг АҚШ, Испания, Италия, Польша, Ирландия, Дания, Таиланд ва Европа ҳамда Осиёдаги бир қатор бошқа мамлакатлардаги элчихоналари Хитойга саёҳат қилаётган хорижликлар учун CОVID-19 тестини ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритди.

Хусусан, самолётга чиқишдан бир ва икки ҳафта олдин баъзи мажбурий ПЗР тестлари ва IgМ антитаначалари тестлари, шунингдек, соғлиқнинг мажбурий мониторинги олиб ташланди. Бунинг ўрнига, йўловчилар парвоздан 48 ёки 24 соат олдин иккита ПЗР тестини ва 12 соат ичида битта антитанача тестини топширсалар, рейсларга чиқишлари мумкин.

Хитой дипломатик ваколатхоналари баёнотида айтилишича, талаблар бир қатор омиллар, жумладан, ҳозирги эпидемия ҳолати ва вируснинг табиати туфайли тузатилган.

2020 йилдан бошлаб Хитой халқаро рейслар сонини сезиларли даражада қисқартирди. Бу эпидемиянинг чет элдан тарқалишининг олдини олиш учун қилинган.

Хитой давлат иммиграция бошқармаси маълумотларига кўра, пандемиядан олдин 2019 йилда Хитой чегарасини 670 миллионга яқин одам кесиб ўтган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 128 миллионни ташкил этган.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар